Twitter раҳбари Жек Дорси эндиликда твитларни таҳрирлаш имконияти зарурлигини эътироф этди. Бу ҳақда CNET хабар бермоқда.

Дорси, шунингдек, фойдаланувчилардан Twitter’ни яхшилаш ва янги функциялар жорий этиш учун ўз ғояларини беришларини сўраган. 

Аксари фойдаланувчилар твитларни таҳрирлаш функцияси зарурлигини айтишган, Дорси бу таклифни қўллаб-қувватлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда таҳрирлаш функцияси жорий этилган.