Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ сенатори Жон Маккейн билан учрашди. Бу ҳақда Порошенконинг расмий сайтида маълум қилинди.

"Бу курашда халқимиз ҳам, парламент ва ҳукуматимиз ҳам америка халқи билан ёнма-ён курашаётгани жуда муҳимдир. Биз бу ишончли қўллаб-қувватлов ва кўмакни ҳис қилмоқдамиз. Бу менинг 45 миллионлик давлатим учун бундай оғир кунларда жуда муҳимдир", деб айтган Порошенко. 

Порошенко учрашув вақтида Маккейнни "Озодлик" ордени билан тақдирлади.