Вазирлар Маҳкамаси “Нуроний” жамғармасига 1,5 миллиард сўм ажратади

Ўзбекистон 30 Декабрь 2016 5807

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Хусусан, фармонда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан “Нуроний” жамғармаси марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва нашриёт бўлими моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 1,5 миллиард сўм ажратиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, вазирлик 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутиши ҳам белгиланди.

Кўпроқ янгиликлар