«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Лондоннинг «Челси» клуби жорий мавсум чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар экани ҳақида гапирди.

«Айни вақтда «Челси» - суперфаворит, чунки улар яхшигина фарқ билан олдинга чиқиб олди. Аммо улар ҳали очко йўқотиши мумкин, чунки мавсум якунига қадар кўп вақт бор.

Контега тан бериш керак, у «Челси»нинг муаммоларини ҳал қилиб, барқарор жамоа тузишга эришди.

Уларнинг қилаётган иши – фантастика» - дея Венгернинг сўзларини келтирган The Telegraph.

«Челси» АПЛнинг 18-туридан кейин 46 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўриндаги «Ливерпуль»ни 6 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда. «Арсенал» 37 очко билан тўртинчи ўринда.