Россия президенти Владимир Путин Вашингтоннинг ҳаракатларига жавобан АҚШ дипломатлари ва консуллик вакилларини РФдан чиқаришни жоиз деб билмади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди. 

Россия Федерацияси АҚШга жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида қолдириб, "ошхона" дипломатияси даражасига тушмайдиган бўлди.

Шунингдек Путин АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама ва янги сайланган президент Дональд Трампни Рождество байрами билан қутлади. 

Бундан аввал ТИВ раҳбари Сергей Лавров идора Россия президенти Владимир Путинга 35 нафар америкалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини киритгани тўғрисида хабар берилган эди.