2016 йилда камида 93 журналист профессионал фаолиятлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сабаб ҳалок бўлишди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси хабар берди.

Федерация маълумотларига кўра, журналистлар дунёнинг 23 мамлакатидаги теракт ва отишмаларда ҳалок бўлишган. Энг кўп журналистлар Ироқ (15 киши), Афғонистон (13 киши) ва Мексикада (11 киши) ҳаётдан кўз юмган.

Маълумотларга кўра, 29 журналист авиаҳалокатлар қурбонига айланган – уларнинг ичида Бразилиядан бўлган 20 нафар спорт журналисти ва ҳарбий самолёт бортида бўлган тўққизта россиялик журналист бор.

Таъкидланишича, бир неча журналистлар бедарак йўқолган ва эҳтимол ўлдирилган. Бироқ, федерация бу борадаги аниқ маълумотларга эга эмас.