Бағдод шаҳрининг марказида содир этилган икки портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 28 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақида Associated Press хабар берди. 

Манбага кўра, жароҳатланганлар сони ҳам ошиб, 54 нафарга етган. Полиция ходимлари икки портлаш ҳам худкуш-террорчи томонидан содир этилганлигини тахмин қилишмоқда. 

Портлаш 31 декабрь, шанба куни Бағдоднинг Ас-Синак туманидаги одам кўп бўлган бозорда рўй берган. 

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.