Дунёдаги энг қўрқинчли жой номи маълум бўлди

Lifestyle 31 Декабрь 2016 19769
Фото: AP

"Кўздан уйқуни қочирувчи 18 даҳшатли жой" рўйхати 9gag.com кўнгилочар сайти томонидан тақдим этилди. Трансильванияда жойлашган Хойя-Бачу ўрмони (Руминия бермуд учбурчаги деб ҳам аталади) рўйхатда етакчилик қилди. 

Руминия ўрмони бутун дунёдаги интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди - 20 мингдан зиёд киши унга "лайк" қўйган. Изсиз йўқолувчи кишилар, ўзга сайёраликлар, шунингдек, ишдан чиқувчи электроникага оид кўплаб афсоналар айнан шу жой номи билан боғлиқ. 

Шунингдек, Франциянинг Орадур-сюр-Глан қишлоғи ҳам рўйхатдан жой олди. Бу қишлоқ 1944 йилнинг июнида 642 аҳолиси билан қўшиб нацистлар томонидан йўқ қилинган. Ҳозир у ернинг ўрнини вайроналар эгаллаган.

Ирландиянинг Лип қасри ҳам мазкур рўйхатга киритилди. Унинг эгалари - О’Кэрроллар душманаларини ярашишни баҳона қилиб, тушликка таклиф қилишган ва уларни ўлдиришган. Ҳеч нарсадан бехабар меҳмонлар зал бурчагидаги люк орқали зиндонга тушган. У ерда ўткир қозиқлар бўлиб, тепадан тушган меҳмонлар омон қолмаслиги аниқ эди. Уни четлаб ўтганлар эса қолган жасадлар орасида ўлишга маҳкум бўлган. 

Рейтингдан шунингдек Ҳиндистондаги Янтига шаҳри ҳам ўрин олди. У ерда ҳар йилнинг сентябрь-октябрь ойларида юзлаб қушлар ўз жонига қасд қилади. Бундан ташқари, Хитойдаги ташландиқ Диснейленд, Цинциннатида (АҚШ) охиргача қурилмаган метро ва Туркманистондаги "Жаҳаннам дарвозалари" номини олган газ кратери ҳам дунёнинг энг қўрқинчли жойлари сифатида қайд этилди. 


 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар