Испаниянинг Гран-Канария шаҳридан Варшавага учаётган Boeing 737 самолёти портлаш хавфи туфайли Прагада фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда
  
Таъкидланишича, самолётда бомба борлиги маълум қилинган. Уни олиб ўтган гумонланувчи воқеа жойида йўқ қилинган.    

Чехия ички ишлар вазири Милан Хованецнинг айтишича, Enter Air авиакомпаниясига тегишли самолётдан барча 160 йўловчи эсон-омон эвакуация қилинган.

Воқеа жойида шошилинч хизматлар ходимлари ишлашмоқда. Улар воқеа сабаблари ва тафсилотларини ўрнатишлари керак бўлади.