«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте хитойликлар клуби «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансферига 300 млн евро ва унинг ўзига 100 млн евро миқдоридаги йиллик маош таклиф қилганига ишонмаслигини айтиб ўтди.

«Роналду учун бундай таклиф берилишига ақл бовар қилмайди. Гап жуда катта пуллар ҳақида кетмоқда. Мен бундай хабарларга ишонишни истамайман, бундай бўлиши тўғри ҳам эмас. Тевеснинг шартномасини кўрдим. Футболчи бундай пуллардан воз кечиши жуда қийин бўлади», — дея Контенинг сўзларини келтирган A Bola.

4 карра «Олтин тўп» соҳиби бўлмиш Роналдунинг «Реал» билан шартномаси шу йилнинг ноябрида 2021 йилгача узайтирилганди.