Сурия демократик кучлари таркибига кирувчи курд жангчилари ИШИД жангариларининг Суриядаги норасмиий пойтахти ҳисобланувчи Раққадан 55 км узоқликда жойлашган Маҳмудли шаҳрини штурм қилишни бошлашганини эълон қилишди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Эфрот ғазаби" (Сурия демократик кучларининг Раққани озод қилиш бўйича операцияси) иштирокчилари ИШИД томонидан босиб олинган Маҳмудлини штурм қилишни бошлашди. Шаҳар атрофидаги тўқнашувларда ИШИДнинг камида 10 жангариси ҳалок бўлди", деб айтилди хабарда.