Беларусь президенти Александр Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Божхона кодекси тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маълум қилди. 

Президентнинг шу ҳақидаги фармони 31 декабрь, шанба куни ҳуқуқий порталда чоп этилди. 

Лукашенко “тасдиқланган лойиҳа доирасида келишувга эришилганда” битимни имзолашни топширди.