Наманганда 100 га яқин кўп қаватли уй-жойлар қурилади

Ўзбекистон 31 Декабрь 2016 7536
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 декабрдаги “2017-2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникатсия инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўрисида”ги 404-сонли қарори асосида Наманган шаҳрида 82 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Бу ҳақда Наманган шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.   

Жумладан, шаҳарнинг Уйчи кўчасида 45 та, Хамрох кўчасида 13 та, Марғилон кўчасида 24 та кўп қаватли, биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконларига эга бўлган турар-жой бинолари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари қуриш режалаштирилган. 

Йўлнинг икки томонига эса замонавий декоратив дарахтлар экилади. Замонавий ёритиш нуқталари йўлнинг ўрта қисмига жойлашади. Замонавий бекатлар барпо этилади. Ҳудудлардаги мавжуд барча ижтимоий соҳа муассасалари капитал таъмирланади.

Қарорга мувофиқ 5 та кўча йўлларини мукаммал таъмирлаш билан биргаликда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти ва телекоммуникациялар тизимларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар