Apple корпорацияси 2017 йилнинг биринчи чорагида iPhone 7 ва 7 Plus қурилмаларини ишлаб чиқаришни 10 фоизга қисқартиради. Nikkei нашри шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, нашр компаниянинг сўнгги моделдаги смартфонларини ишлаб чиқариш ва глобал сотувларга доир маълумотларга асосланган ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, шундай хулосага келган. 

Газета манбасининг хабар беришича, ишлаб чиқаришнинг бундай қисқариши табиий.