БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўзини Золушкага ўхшатди. Унинг учун ҳам бугунги ярим кеча “ҳаммасини ўзгартиради”, деб ёзади Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ташкилот дипломатлари олдида чиқиш қилган бош котиб ўзини “Золушка каби ҳис этаётгани, бунга эса ярим тунда унинг ҳолати ҳам ўзгариши” сабаблигини айтиб ўтди.

“Янги йил арафасида мен Таймс-Сквердаги шарни чиқариш маросимида бўламан (Нью-Йорк марказидаги анъанавий янги йил тадбири - таҳ). Миллионлаб кишилар менинг ишимни йўқотишимга гувоҳ бўлишади”, - дея ҳазил қилган БМТ раҳбари.

Хабар қилинишича, у ўз ҳамкасбларини “инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматига бор эътиборларини қаратишга” чақирди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти раҳбари Пан Ги Мун ўз лавозимини бугун, 31 декабрь куни тарк этади. У ташкилотни умумий ҳисобда ўн йил бошқарди. Португалиялик Антониу Гутерреш эса 1 январь кунидан БМТнинг янги бош котиби бўлади.