Превью. Англияда 31 декабрь ва 1 январь оқшомида ҳам тур учрашувлари давом эттирилади

Спорт 31 Декабрь 2016 2261

Англия футболидаги Boxing Day оғушида яшаётган ишқибозлар учун бугун — 31 декабрь куни, 19-тур доирасида яна 7та беллашув ўтказилади.

30 декабрь куни турнинг илк учрашувида «Эвертон» ва «Ҳалл Сити»2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Мерсисайдлик футболчилар ҳисобда икки бор ортда бора туриб, якунда мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бугун турнинг марказий ўйини «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўртасида ўтказилади. Бу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:30да старт олади ва Ўзбекистонга Янги йил кириб келаётган бир вақтда ўз якунига етади.

Меҳмонлар мураббийи бу учрашув қандай кечишини олдиндан шундай ҳазиломуз сўзлар билан ифодалади.
- Агар мен мураббийлар ўриндиғида ўтиришимга тўғри келмаганида, аниқки бу учрашувга чипта сотиб олардим. Лекин илтимос, бу ҳақда Клоппга ҳеч ким айтиб қўймасин.

«Ливерпуль» яна Коутиньосиз ўйнашига тўғри келади. Ўртамиёна жамоалар билан учрашувларда унинг йўқлиги билинмаяпти. Аммо «Сити»га қарши ўйинда бу омил очко олишга тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. «Сити» лиганинг энг ҳужумкор жамоасига қарши ҳимояда ўйнамаслиги аниқ.

Янги йилга турнир пешқадами сифатида ўтаётган «Челси» бу турда «Сток»ни қабул қилади. Ўтган турда Марк Хьюз жамоасида «Ливерпуль»ни енгиш имкони бўлганди - агар жамоа ҳисобда олдинда бораётган вақтда устунликни янада ошира олганида. Аммо якунда «қизиллар» - 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. «Челси» таркибида дисквалификацияларини ўтаган Коста ва Канте яна майдонга қайтади.

«Челси» мавсумнинг биринчи қисмини жароҳатларсиз ўтказмоқда. Қолаверса, «кўклар» ўйини чиқмаган вақтда ҳам омад туфайли ғалабага эришмоқда. Жамоа қаторасига 12 ғалаба қайд этган. АПЛнинг бу борадаги рекорди – 14 учрашувли серия ва бу серия 2002 йилда «Арсенал» томонидан қайд этилган, ўша мавсумда Арсен Венгер шогирдлари чемпион бўлган.

Англия Премьер-лигасининг Янги йил кунидаги ўйинлари UzReport томонидан намойиш этилмайди. Телеканалдаги байрам дастурлари бунга йўл бермайди.

Англия Премьер-лигаси
19-тур беллашувлари

30 декабрь, жума
«Ҳалл Сити» — «Эвертон» 2:2
Голлар: Майкл Доусон, 6 (1:0). Дэвид Маршалл, 45+1-авт (1:1). Роберт Снодграсс, 65 (2:1). Росс Баркли, 85 (2:2).

31 декабрь, шанба
«Манчестер Юнайтед» — «Мидлсбро» (20:00)
«Саутҳемптон» — «Вест Бромвич» (20:00)
«Суонси» — «Борнмут» (20:00)
«Челси» — «Сток Сити» (20:00)
«Бёрнли» — «Сандерленд» (20:00)
«Лестер» — «Вест Ҳэм» (20:00)
«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» (22:30)

1 январь, якшанба
«Уотфорд» — «Тоттенҳэм» (18:30)
«Арсенал» — «Кристал Пэлас» (21:00)

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56791 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32907 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40798 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4953 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16801 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 873 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 8627 Жамият
Кўпроқ янгиликлар