Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига Янги йил табригини йўллайди. Янги президент ЎзМТРК телеканаллари орқали, Янги — 2017 йил кириб келиши арафасида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, бу кўп вақтдан буён мамлакат президенти илк марта Янги йил билан шахсан табрик йўллаши бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинган.