Сиднейдаги 12 дақиқалик пиротехник-шоу

Жаҳон 31 Декабрь 2016 8338

Австралиянинг Сидней шаҳри осмони 2017 йилнинг 1-кунини кутиб олиш вақтида мушаклар билан тўлиб тошди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда. 

Ушбу фейерверкни кўриш учун 1 млн.дан ортиқ одам ташриф буюрди. Ҳукумат томонидан уютирилган пиротехник-шоу 12 дақиқа давом этди. Бу муддат оралиғида бараварига 12 мингта салют ва 100 минг турдаги пиротехник эффектларни ҳосил қилган 25 мингта салютли комета отилди.  

Ушбу байрамона фейерверк учун ҳукумат 8 километрлик майдонда 13,5 тонна пиротехник моддалар ишлатишди. 


 

Кўпроқ янгиликлар