Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ва Сингапурнинг Indorama компаниялар гуруҳи Indorama Kokand Fertilizers қўшма корхонасини яратиш тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу ҳақида Uzdaily маълум қилди.

Кимё саноатидаги янги қўшма корхона Қўқон суперфосфат заводи базасида яратилиб, энг замонавий технологиялар бўйича минерал ўғитларни ишлаб чиқаради. 

Лойиҳада ишлаб чиқаришга янги технологияларни жалб қилиш ва модернизациялаш билан бир қаторда фосфат дикальций ва калий сульфат каби янги турдаги минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш кўзда тутилган. 

Қўшма корхонада хорижий инвесторнинг улуши 75 фоизни ташкил қилади. Компания 80 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган. Лойиҳа яқин 5 йил давомида, босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда.