АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Янги йилни Флорида штатида жойлашган ўзининг "Мар-а-Лаго" қароргоҳида кутиб оладиган бўлди.

Байрам кечасига 800 дан кўпроқ меҳмон таклиф қилинган, деб ёзмоқда The Hill нашри.

Таъкидланишича, меҳмонлар орасида актёр Сильвестр Сталлоне ва мусиқий продюсер Куинси Жонс ҳам бор.

Шунингдек, Трамп билан рафиқаси Мелания ва кенжа ўғли Баррон ҳам бирга бўлади.