Франциянинг Тулуза шаҳридаги Тунис консулига қуролланган эркак ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Europe 1 радиостанцияси.

Радиостанция маълумотларига кўра, 34 ёшли тунислик 30 декабрда консул ҳузурига оиласини бирлаштириш масаласи бўйича келган. У консул хонасида бирданига буюмларни синдира бошлаган, сўнгра ёнидан тўппонча олиб, консулга таҳдид қилган.  

Шовқинга қўриқчилар етиб келиб, босқинчини қўлга олишган. Таъкидланишича, тўппонча ўқланган бўлган.  

Тулуза полицияси тунисликка нисбатан жиноий иш қўзғатган. Маълум қилинишича, босқинчининг ҳаракатлари теракт сифатида баҳоланмаган. "Бу кўпроқ шахсий адоватга ўхшамоқда", деб таъкидланган прокуратурада.