Tуркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ал-Боб шаҳрида ИШИДнинг етакчиларидан бирини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, "Эфрот қалқони" операцияси давомида террорчиларнинг "амири" деб аталувчи Абу Ансорий ўлдирилган. Бундан ташқари, мамлакат шимолида террорчиларнинг яна бир дала қўмондони Абу Ҳусейн Тунусий йўқ қилинган.

Туркия қуролли кучлари бош штаби "Эфрот қалқони" операцияси доирасида 31 декабрда Сурияда террорчилар объектларига 12 та авиазарба берилганини маълум қилди. Операция Сурия шимолида 24 августдан бери давом этмоқда.     

Аввалроқ Туркия раҳбарияти операция бошлангандан бери ИШИДнинг 1171 жангариси ва суриялик курдлар жиноий тузилмаларининг 291 аъзоси йўқ қилинганини маълум қилганди.