АҚШнинг Иллинойс штатида бир моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press (AP) ахборот агентлиги хабар бермоқда

Унинг маълумотларига кўра, воқеа Жонсон округидаги ўрмонли ҳудудда юз берган. Самолёт бортида икки эркак ва икки аёл бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Терговга АҚШ Федерал авиация бошқармаси қўшилган.