Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. У террорчиларнинг мақсади мамлакат якдиллигини бўлиш экани ҳақида гапирган. 

Вазирнинг твиттердаги саҳифасида 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган хунрезлик қаттиқ қораланган. 

«Теракт қурбонларининг оила аъзолари ва бошқа яқинларига ҳамдардлик билдираман. Жароҳатланган кишилар тезроқ соғайишини тилайман. Террорчиларнинг мақсади – бизнинг бирдамлигимизга зарба беришдир», деган вазир.