1 январь куни юз мингдан ортиқ киши Хельсинки марказидаги концерт учун тўпланди. Бу ерда Финляндия мустақиллигининг 100 йиллик тантаналари нишонланди. Шаҳарликларни мамлакат бош вазири Юха Сипиля ҳамда 300га яқин артистлар табриклашди. Маросим якунида Тёёлёнлахти бўғози устида салютлар отилди.

Байрам маросимлари Финляндиянинг бошқа шаҳарлари ҳамда Россия ҳудудида ҳам нишонланмоқда. Мустақилликнинг 100 йиллиги байрамлари 6 декабрга қадар давом этади. 100 йил олдин шу куни финлар парламенти Россиядаги инқилоб ортидан мустақиллик эълон қилганди.

Хельсинки мэри Юсси Паюнен «Суоми 100» лойиҳаси бошланганини эълон қилган. У байрам муҳити учун барчага миннатдорчилик билдирган. Асосий байрам 6 декабрь куни ўтказилади. 

Хельсинки полицияси байрам бошланган кунда «ҳеч қандай жиддий кўнгилсизлик» кузатилмаганини маълум қилган.

Россия Совет Республикаси Финляндиянинг ўз таркибидан чиқиши 1917 йилнинг 31 декабрида халқ комиссарлари кенгаши қарори асосида бўлганини тан олган. Лекин финлар матбуоти шу вақтгача Россия Финляндияга даъво қилиб чиқишидан хавфсираб туради.

Владимир Путин 30 декабрь куни Финляндия президенти Саули Нийнистё билан телефон мулоқоти ўтказган ва мустақилликнинг юз йиллик байрамлари бошлангани билан қутлаб, бу байрамларга ташриф буюришдан хурсанд бўлишини билдирган.