Италияда Янги йил байрамини нишонлаш вақтида петардалар ва мушаклар отилиши туфайли 184 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ANSA хабар берди.

Хабарда айтилишича, 44 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, 1 йил олдинги байрамлар вақти билан солиштирганда, бу йили петардалар ва фейерверклар портлаши туфайли жароҳатланганлар сони қисқарган.