«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 19-турида «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Манчестер Сити»нинг савиясини алоҳида қайд этишим керак. Жамоа ўйинга борини берди ва ғалаба учун ўйнади. Хайриятки, биз енга олдик. Буни уддаладик. Энди биз душанба куни яна ўйнашимиз керак.

Бу жуда қийин бўлди. Лекин биз яхши ҳимоялана олдик ва ажойиб гол урдик.

Иккинчи бўлимда биз кўп тўп йўқотдик – бу биз учун катта муаммо. Лекин айтишим керакки, улар яққол голли вазиятлар ярата олишмади.

Биламан, кўпчилик бизнинг ҳимоямиз яхши эмаслигини айтади. Аммо фақат гол ўтказилмаган ўйинлардагина ҳимояда яхши ўйналди дейиш хато. Ўтказилган голга бутун жамоа жавобгар бўлади. Албатта қуруқ ўйин ўтказиш жамоанинг ўйини натижасидир.

Менимча, бизнинг дарвозамизга лига жамоалари бўйича энг кам зарбалар берилади. Бугунги ўйинга барча футболчилар бор эътиборларини қаратишганди. Ҳимоямизни танқид қилишлари мени ташвишга солмайди», – деган Клопп.