Истанбулда аввалги терактдан омон қолган йигит 1 январдаги теракт вақтида ҳалок бўлди

Жаҳон 01 Январь 2017 17917

10 декабрь куни Истанбулдаги "Бешиктош" жамоаси стадиони яқинида содир этилган теракт вақтида омон қолган йигит шаҳарда Янги йил байрами вақтида содир этилган теракт қурбонига айланган. Бу ҳақда Daily Sabah хабар тарқатди.

Истанбулнинг Европа қитъасидаги қисмида жойлашган Reina номли тунги клубга 1 январга ўтар кечаси Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Калашников автомати билан қуролланган террорчи бостириб кирди ва одамларни ўққа тутди. Қурбонлар сони 39 нафарни ташкил этди, яна 69 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Газетанинг ёзишича, ҳужумнинг илк қурбонига айланган полициячи Фотиҳ Чақмоқ клуб яқинида соқчилик қилаётганди. У 10 декабрь куни Бешиктош туманидаги стадион яқинида полициячиларга ҳужум уюштирилганида ҳам шу ҳудудда бўлган ва омон қолганди.

10 декабрь кунги теракт оқибатида 44 киши ҳалок бўлган. Бу теракт учун жавобгарликни "Озод Курдистон лочинлари" гуруҳи ўз зиммасига олганди.

1 январь кунги теракт учун жавобгарликни ҳали ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар