«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Мидлсбро»га қарши ўйинда гол урган франциялик ҳужумчи Антони Марсиял билан боғлиқ вазият ҳақида сўз юритди.

«Марсиялга яхши шароитлар қилиб берилган. Унда шу жамоада дунёнинг энг юқори савияли футболчилари қаторига чиқиш имконияти мавжуд. У майдонга тушади, вазиятлар яратади ва голлар уради. У курашчи. У кайфияти яхши бўлганида жуда кучли ўйин кўрсатади. Мен Антони – талант эканини биламан.

Марсиял агентига эмас, менга қулоқ солиши керак. У ҳар куни машғулотлар вақтида мени яхшилаб тинглаши керак. Мен у янада кучайишинигина ўйлайман.

Мхитарян билан вазиятни олайлик. Унинг агенти менга қўнғироқ қиларди ва дерди: «Мхитарян сенинг ёнингда янада яхши футболчига айланади. У билан ишлашни давом эттир».

Антони ҳақида эса мен ҳар куни газеталарда турли гапларни ўқийман: «Марсиял «Севилья»га ўтади», «Марсиял ижарага берилади», «Марсиял жамоадаги ўрнидан норози» ва ҳоказо. Лекин у фақат менга қулоқ солиши лозим», – дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтирган BBC Sport.

Бироз олдинроқ футболчининг агенти Филипп Ламболи «Севилья»дан берилган таклиф кўриб чиқилаётгани ҳақида гапирганди. Ушбу футболчини сотиб олишга АПЛдаги жамоалар, хусусан, «Севилья» ҳам қизиқиш билдирган.