Янги йил кечаси отишма юз берган Истанбулдаги Reina тунги клуби эгаси АҚШ разведкаси тайёрланаётган ҳужумдан огоҳлантирганини айтди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда

Эслатиб ўтамиз, клубда Янги йилни нишонлаётган одамлар Санта-Клаус кийимидаги босқинчи томонидан ўққа тутилган. Ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 40 дан кўпроқ одам жароҳат олган.

"АҚШ разведкаси теракт ҳақида огоҳлантирганди. 7-10 кун бу ерда кучли хавфсизлик чоралари кўрилган. Оқибатда нима бўлди? Мана бу содир бўлди", деб айтган клуб эгаси Мехмет Кўжарслан.

Нашр маълумотларига кўра, жиноятчи Калашников автоматидан фойдаланган.