Истанбулда қуролли ҳужум юз берган тунги клубга ташриф буюрганлар ҳужум вақтида жон сақлаш мақсадида ўзларини Босфор кўрфазига отганлар, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.

Теракт содир бўлган Истанбулнинг Ўртакой туманидаги Reina тунги клуби шаҳарнинг Европа қисмида, сув бўйида жойлашган. Жиноятчи клуб олдида полициячини отиб ташлаб, сўнгра ичкарига кириб тартибсиз отишма содир этган. Маълум қилинишича, босқинчи Санта-Клаус кийимида бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 40 киши яраланган.