«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 19-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз тенг кечган ўйинда ютқаздик. Биз ўйинни яхши бошлагандик, аммо «Ливерпуль» илк имкониятданоқ гол урди. Кейин эса бизга қийин бўлди. 

Биринчи бўлимда биз кўп вазиятлар ярата олмадик, танаффусдан кейин эса яхшироқ ўйнадик. Аммо бори шу.

Гол уриш учун яққол вазиятлар кўп бўлмади. Бундай ўйинларда майда нарсалар барчасини ҳал қилади. 

„Энфилд“даги атмосфера ҳақида сўрайсизми? Ажойиб эди! 

Энди биз эътиборимизни АПЛдаги мақсадларимизга эмас, кейинга турда «Бёрнли»га қарши ўйинга қаратишимиз керак. Биз иккинчи даврани бошлаймиз. Кўрамиз, қандай бўлар экан», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган BBC.

«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» учрашуви тақдирини Жоржиньо Вейналдум 8-дақиқада урган гол ҳал қилди.