Жанубий Корея ҳарбий самолёти хатолик туфайли денгизга ракеталар ва торпедолар ташлади. Ёнҳап агентлиги хабарига кўра, экипаж аъзоларидан бири тасодифан қуролларни ташлаш тугмасини босиб юборган.

Ракеталар ва торпедолар тушган сув ҳудудида қайиқ овловчи кемалар сузиб юрганди, аммо жабрланувчилар бўлмаган.

Бу ҳодиса Янъян уездидан 30 миль шарқда рўй берган. Жанубий Корея Қуролли кучларида қайд этилишича, қуроллар сувга тушгач, портламаган. Воқеа жойига махсус гуруҳ жўнатилган ва ракеталар ҳамда торпедоларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.