Афғонистоннинг шимолидаги Логар провинциясида ҳарбий авиазарбалар натижасида камида 21 нафар "Толибон" радикал ҳаракати жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақида бугун, 2 январь куни Синьхуа агентлиги Афғонистон ички ишлар вазирлиги берган маълумотга асосланиб, хабар берди

"Якшанба куни кечқурун Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий разведка маълумотларини олгандан сўнг Логар провинциясидаги Чарх туманида "Толибон" радикал ҳаракат жангарилари позициясига ҳарбий авиазарбалар ҳужумини амалга оширди, - дейилади ҳужжатда. - Рейдлар давомида камида 21 киши, шу жумладан икки нафар ҳаракат қўмондони ҳалок бўлган". 

Бундан ташқари, операция натижасида радикалларнинг қурол-аслаҳалари йўқ қилинган. 

Манбага кўра, "Толибон" ҳаракати жангарилари қурбонларга оид маълумотларни тасдиқламаган.