Агробанк билан тадбиркорлик – халқ учун фаровонлик

Жамият 02 Январь 2017 10788

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 14 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида халқ билан янада яқин бўлиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, шу орқали уларнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида тижорат банкларининг олдига ҳам бир қатор улкан вазифалар қўйиб, зарур йўл-йўриқлар ва кўрсатмалар берди.

Шундан келиб чиқиб “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳам 2017 йил яъни, “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларни белгилаб олди. Бу борада 2017 йилда мамлакатимизда хусусий тадбикорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, аҳолининг банкка нисбатан ишончини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унга кўра “Оддий аҳолини тадбиркор қилиш” шиори остида аҳолини соҳага янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, ташкилий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида банк томонидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, тасдиқланган комплекс дастурни амалиётга тўла тадбиқ этиш мақсадида банкнинг Марказий аппаратида махсус бошқарма ташкил этилди. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят бошқармалари ҳамда мавжуд 177 та филиалда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва микрокредитлар бериш учун алоҳида бўлимлар иш бошлади. Ушбу янги бошқарма ва бўлимларга  577 нафар малакали  мутахассислар ишга қабул қилинди.

“Агробанк” АБТ томонидан аҳолини тадбиркорлик турларига кенг жалб қилиш, айниқса, шахсий томорқалардан самарали фойдаланишларини ташкил этиш мақсадида 2017 йилда республикамизнинг барча ҳудудларидаги 1 миллион 300 мингдан зиёд хонадонни  қамраб олиш режалаштирилган.

Бунинг учун аҳоли билан мулоқотларни сифатли ташкил этишга қаратилган махсус жадвал ишлаб чиқилди. Ана шу жадвал асосида қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда жойларда аҳоли билан учрашувлар қизғин давом этмоқда. Уларга бугун тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда бошланган янги босқичдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорликдан келадиган давлат ҳамда халқ манфаатлари хусусида батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

Бундан ташқари ҳар бир хонадонга банк томонидан мактублар йўлланмоқда. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини аниқлашга қаратилган махсус сўровномалар ҳам юборилмоқда. Айни кунга қадар 300 мингдан зиёд хонадонга ана шундай мактублар жўнатилди.

Банк ходимлари ҳар бир хонадонга кириб, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича имконият ва шароитларини ўрганмоқдалар, махсус сўровлар ҳам ўтказмоқдалар. Бундан ташқари, аҳолининг соҳага қизиқишини орттириш ҳамда бу жараёнлардан хабардорлигини янада ошириш мақсадида махсус буклет шаклидаги намунавий бизнес лойиҳалар тарқатилмоқда. Банкнинг имтиёзли кредитлаш тартиботлари, бу борадаги бошқа йўл-йўриқ ва меъёрий хужжатлардан иборат тадбиркорлик бурчаклари лойиҳалари жойларга етказилди Шу асосда фуқаролар йиғинлари ва банк биноларида махсус тадбиркорлик бурчаклари ташкил этилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ва кредитга талаби бор оила вакилларининг бизнес лойиҳалари банк филиаллари томонидан қисқа муддатларда ўрганилиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда яқиндан кўмак берилмоқда. Тизимли тартиб асосида кредит ажратиш жараёнини ҳар бир кредитлаш тармоқ бошқармалари томонидан мунтазам кунлик мониторинг қилиб борилмоқда.

 Бундай саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ ўтган қисқа фурсат давомида 703 та аҳоли пунктлари ва мавзеларидаги 80 мингдан зиёд хонадонларда сўровлар ўтказилди. Ана шу сўров натижасида аҳолининг асосий қисми тадбиркорликнинг у ёки бу тури, айниқса, боғдорчилик, чорвачилик, ихчам иссиқхона, паррандачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳалар билан шуғулланиш истагини билдирган.

Бу жараёнларда туман, қолаверса, фуқаролар йиғинлари жойлашган ҳудуднинг имкониятларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Бу эса намунавий шакллар асосида бизнес лойиҳаларни таклиф этиш, аҳолининг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик турларига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунда албатта, ҳудуднинг хомашёси ва меҳнат ресурслари, маҳаллий анъаналарига эътибор қаратилаётгани ҳам ижобий самарадорликка сабаб бўлмоқда.

Хулоса ўрнида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги таъбирини келтириш ўринли, деб ўйлаймиз “Банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозим бўлади”

Ана шу таъбирга лойиқ бўлиш, бугунги кун талабларидан оғишмаган холда оддий аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш ва албатта, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мижозларга замонавий банк хизматлари ва зарур молиявий кўмак кўрсатиш “Агробанк” АТБнинг муҳим ва энг асосий вазифа бўлиб қолади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори маълум қилинди
22:11 / 25.05.2017 48473 Жамият
Дайжест: Рустам Азимовнинг турк вазири билан учрашуви, тарихга айланган “меҳнат дафтарчаси”, Лола Каримованинг янги лойиҳаси
21:04 / 25.05.2017 24832 Жаҳон
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 91210 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 49238 Жамият
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 71062 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 126789 Жамият
Конфедерациялар кубоги бошқа турнирга алмаштирилиши мумкин
10:16 10 Спорт
Шаҳрисабзда тиббиёт коллежи директори ўринбосари ўқишга киритиб қўйиш учун пора сўради
10:10 508 Жамият
Тоҳир Маликнинг янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент вилоятида талончилик қилган икки дўст жавобгарликка тортилди
09:40 680 Жамият
Кўпроқ янгиликлар