АПЛ, 20-тур. «Манчестер Сити» ғалаба қозонди, «Ливерпуль» ҳамда «Лестер» ўз ўйинларида дуранг ўйнади

Спорт 02 Январь 2017 5127

Бугун АПЛда иккинчи давра ўйинларига старт берилди. Дастлаб амалдаги чемпионлар бўлмиш «Лестер» «Мидлсбро» майдонига сафар қилиб, 0:0 ҳисобини қайд этди. Бу дурангдан кейин амалдаги чемпионлар очколари сонини 21тага етказди ва 15-ўринда қолди. Эйтур Каранка шогирдлари эса 19 очко билан 16-поғонада бормоқда.

«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 20-турида «Бёрнли»ни қабул қилди. Манчестердаги «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Гвардиола шогирдлари биринчи бўлимда Фернандиньонинг четлатилишидан кейин камчилик бўлиб қолганди, аммо ирода кўрсатиб, ғалабага эришди ва бу ғалаба жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга олиб чиқди. «Бёрнли» 23 очкоси билан 11-ўринда.

«Сандерленд» ва «Ливерпуль» АПЛнинг 20-тури доирасида ўзаро учрашди. Сандерленддаги «Стэдиум оф Лайт» стадионида кечган учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Эндиликда «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сони 44та. Жамоа 2-ўринни сақлаб қолган бўлсада, пешқадам «Челси» билан орадаги фарқни сақлаб қола олмаслиги мумкин. Конте шогирдлари 5 январь куни «Тоттенҳэм»га қарши сафар учрашувни ўтказади.

«Эвертон» АПЛнинг 20-турида «Саутҳемптон»ни йирик ҳисобда енгди. Ливерпулдаги «Гудисон Парк» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бу ғалабадан кейин Куман жамоаси 30 очко билан турнир жадвалида еттинчи поғонага жойлашди. Унинг собиқ жамоаси эса 24 очко билан ўнинчи ўринда.

Бошқа бир учрашувда «Вест Бромвич Альбион» «Ҳалл Сити»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.  Роберт Снодграсс ўйин аввалида гол уриб, меҳмонларни олға бошлаган бўлсада, кейинроқ Крис Брант, Гарет Маколи ва Жеймс Моррисон биттадан гол уриб, мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Мидлсбро – Лестер 0:0 
Мидлсбро – Гьюзан, Гибсон, Фабио, Барраган (Френд, 34), Чемберс, де Рон, Клейтон, Рамирес, Форшоу (Лидбиттер, 89), Траоре (Даунинг, 80), Негредо.
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Фукс, Морган, Хут, Амарти, Менди (Олбрайтон, 83), Кинг, Марез (Муса, 71), Окадзаки (Грэй, 74), Ульоа.
Огоҳлантиришлар: Рамирес (26), Гибсон (43), Клейтон (90).

Манчестер Сити – Бёрнли 2:1
Голлар: 1:0 – 58 Клиши, 2:0 – 62 Агуэро, 2:1 – 70 Ми.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Клиши, Санья, Коларов, Туре, Фернандиньо, де Брюйне, Навас (Сильва, 46), Стерлинг (Стоунз, 89), Ихеаначо (Агуэро, 46).
Бёрнли – Ҳитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд, Хендрик, Гудмундссон (Дефур, 59), Арфилд (Бэмфорд, 88), Барнс (Воукс, 69), Грэй.
Огоҳлантиришлар: Хендрик (38), Туре (41), Коларов (71), Санья (71), Кин (80), Грэй (90).
Четлатиш: Фернандиньо (32).

Сандерленд – Ливерпуль 2:2 
Голлар: 0:1 – 19 Старриж, 1:1 – 25, пенальти Дефо, 1:2 – 72 Мане, 2:2 – 84, пенальти Дефо.
Сандерленд – Манноне, Лав, Джилободжи, ван Анхолт, О′Ши, Родуэлл (Манкильо, 65), Ларссон, Ндонг, Янузай (Хазри, 79), Дефо, Борини.
Ливерпуль – Миньоле, Клаван, Клайн, Ловрен, Милнер (Морено, 46), Жан, Лаллана, Фирмино, Вейналдум (Ориги, 73), Мане, Старридж (Лейва, 80).
Огоҳлантиришлар: Родуэлл (13), Милнер (30), Ларссон (51), Мане (83), Лаллана (83).

Эвертон – Саутҳемптон 3:0
Голлар: 1:0 – 73 Валенсия, 2:0 – 81, пенальти Бейнс, 3:0 – 89 Лукаку.
Эвертон – Роблес, Фунес Мори, Бейнс, Коулмэн, Уильямс, Леннон (Валенсия, 61), Дэвис, Гуйе, Баркли (Бэрри, 85), Лукаку, Кэлверт-Льюин (Миральяс, 12).
Саутҳемптон –    Форстер, Фонте, Йосида, Соареш (Стивенс, 6), Редмонд, Уорд-Проуз, Тадич (Буфаль, 67), Класи (Лонг, 78), Родригес, Ромеу, Маккуин.
Огоҳлантириш: Уорд-Проуз (40).

Вест Бромвич – Ҳалл 3:1
Голлар: 0:1 – 21 Снодграсс, 1:1 – 49 Брант, 2:1 – 62 Маколи, 3:1 – 73 Моррисон.
Вест Бромвич – Фостер, Эванс (Ньом, 30), Маколи, Доусон, Брант, Флетчер, Якоб, Моррисон, Филлипс, Шадли (Робсон-Кану, 62), Рондон (Макклейн, 87).
Ҳалл –    Маршалл, Магуайр, Дэвис (Хенриксен, 84), Доусон, Ливермор, Ал-Муҳаммади, Ҳаддлстоун, Клукас, Снодграсс, Диоманде, Мбокани (Мэйсон, 65).

Кўпроқ янгиликлар