АПЛда Boxing Day давом этади. Навбатдаги тур анонси

Спорт 02 Январь 2017 6014

«Трибуна» Boxing Day кунларида танаффуссиз ўйнаётган инглиз клублари ўйинларини ёритишда давом этади. 1 январь куни 19-тур ўйинлари ўтказилган Англияда 2 январь куни 20-тур учрашувлари бошланади ва 3 кун давомида мухлислар Англия футболидан баҳра олишади.

Қуйида учрашувлар анонси ва прогнозлар.

2 январь
17:25 «Мидлсбро» — «Лестер» — «Матч ТВ»
«Мидлсбро» ўтган турда «Олд Траффорд»да ғалаба қозониши мумкин бўлганди, аммо бунинг учун Вальдеснинг маҳорати ва тажрибасининг ўзигина камлик қилди. «Мидлсбро»нинг ҳужум чизиғи шу куни кўнгилдагидек ўйнамади. Амалдаги чемпион «Лестер»нинг бу мавсумдаги ўйинлари қовушмаяпти. Қолаверса, бу жамоа бу мавсумда ҳали сафар ўйинларида бирон марта ҳам ғалабага эришмаган. Клаудио Раньери шогирдларига бу сафар ҳам қийин бўлиши мумкин: «Мидлсбро» ўз уйида аутсайдерларни фақат енгмоқда. Прогноз: 1:1.

19:55 «Манчестер Сити» — «Бёрнли» — «Матч ТВ»
Ливерпулдаги учрашув шуни кўрсатдики, «Манчестер Сити»ҳали ҳам оқсоқланишда давом этмоқда, Агуэро сафга қайтгани «шаҳарликлар» ўйинини кучайтириб қўймаган. Лекин Пеп Гвардьола жамоаси ярим куч билан ҳам «Бёрнли»ни енга олиши керак: бу ўйинда меҳмонлар майдоннинг иккинчи қисмига кам ўтишади ва ҳимояланиш билан машғул бўлади. Лекин «Манчестер Сити» бундай рақибларга қарши кўп ўйнади ва ғалаба қозонди. Қолаверса, «Бёрнли» бу мавсумда сафар учрашувларида атиги 1 очко олган. Прогноз: 2:0

19:55 «Сандерленд» — «Ливерпуль» — «Матч! Футбол 1»
«Сандерленд» мағлубиятга учрашда давом этмоқда, Дэвид Мойесни эса ҳайдашмаяпти. Иккинчи давранинг илк учрашувида ҳам «қора мушуклар» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган «Ливерпуль»га қарши нимадир ўйлаб топишига ишониш қийин. Бу жамоаларнинг «Стэдиум оф Лайт» стадионида кечган охирги уч учрашуви мерсисайдликлар ғалабаси билан якунланган. Бу учрашувда ҳам Юрген Клопп 2 олдин ўйин ўтказган футболчиларини ўйнатмасдан, ротациялар амалга оширган тақдирда ҳам осонлик билан 3 очко олиши мумкин. Прогноз - 0:2.

19:55 «Эвертон» — «Саутҳемптон» 
Boxing Day бошланганида «Арсенал»ни енгган «Эвертон» муваффақиятларини давом эттира олмади: жамоа кейинги 2 турда бир очко олди. Аммо «Саутҳемптон»га қарши ўйинда ливерпулликлар фаворит ҳисобланишади, бу жамоа рақибдан бир кун кўпроқ дам олди (охирги учрашувини 30 декабрь куни ўтказган), Роналд Куман эса собиқ жамоасини жуда яхши билади. «Саутҳемптон» кейинги вақтларда барқарор ўйнай олмаяпти, жамоа охирги 2 учрашувида камчилик бўлиб ўйнади ва ютқазди. Прогноз - 3:1. 

19:55 «Вест Бромвич» — «Ҳалл Сити» 
«Қораялоқлар» жамоаси Boxing Day кунларида «МЮ» ва «Арсенал»га ютқазган бўлсада саккизинчи ўринда жойлашиб, кучли олтиликка кириш учун ҳаракатни давом эттирмоқда. Тони Пьюлис шогирдлари ўтган турда «Саутҳемптон» устидан ишончли ғалабага эришди. «Ҳалл» эса бир кун кўпроқ дам олгани эвазига сафар ўйинида очко ишлашга ҳаракат қилади. Прогноз- 2:2. 

22:10 «Вест Ҳэм» — «Манчестер Юнайтед» — «Матч ТВ»
«Болғачилар» бу мавсумда мухлисларини қувонтира олишмаяпти. Жамоа декабрда ўзига келди ва қаторасига 3та ғалаба қайд этди. Ўтган турда «Лестер» лондонликларни тўхтатди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «МЮ»ни эса ҳеч ким тўхтата олмаяпти. Моуриньо шогирдлари ўтган турда «Мидлсбро»га қарши ўйинда ҳисобда ортда қола туриб, иродали ғалабага эришди. Бу ўйин Лондонда бўлиб ўтади, агар манчестерликлар бу ўйинда ҳам ғалаба қозона олса, Boxing Day кунларида йўқотишга учрамаган жамоага айланади. Прогноз - 1:1

4 январь
00:45 «Борнмут» — «Арсенал» 
«Борнмут» «Арсенал»га қарши шу вақтгача 3 марта ўйнади ва барчасида 2та тўп фарқи билан ютқазди. «Канонирлар» ўтган йил охирида бўшашди ва «Челси» билан орадаги фарқни кўпайтириб юборди. Лондонликлар бу ўйинда ҳам ғалаба қозониши кутилмоқда, «Борнмут» бу мавсумда грандларга қарши кучли ўйинлар кўрсата олмаяпти, «Ливерпуль» билан ўйиндаги триллер бундан мустасно. Прогноз - 4:0.

00:00 «Кристал Пелас» — «Суонси» 
Сэм Эллардайс ҳозирча «Кристал Пелас» билан ғалабага эришмади, аммо жамоа ўйини яхшилангани кўриниб турибди: лондонликлар ранг-баранг ўйин кўрсатмоқда. «Суонси» навбатдаги турда бош мураббийсиз ўйнайди. Боб Брэдли ишдан ҳайдалгач, жамоани мураббийсиз қолган. Янги мураббий кейинги тургача тайинланиши кутилмоқда. Балки Пол Клемент жамоани лигада олиб қолишнинг уддасидан чиқар. Прогноз - 3:1.

00:00 «Сток Сити» — «Уотфорд» 
Икки ўртамиёна жамоа тўқнашуви: натижалари ҳам ўхшаш. «Сток Сити» 5 учрашувдан буён ғалаба нелигини билмай келмоқда, «Уотфорд»нинг ғалабасиз серияси 4 учрашувга етган. Марк Ҳьюз жамоасида декабрь тақвими жуда қийин тузилганди ва бу натижаларда аксини топди. Навбатдаги ўйин олдидан мезбон «Стоук»нинг имконияти баландроқ, бу жамоа «Уотфорд» футболчиларига қараганда бир кун кўпроқ дам олди. Прогноз - 2:0.

5 январь
00:55 «Тоттенҳэм» — «Челси» — «Матч! Футбол 1»
2 йил олдин ҳам 1 январь куни Лондон дербиси бўлиб ўтган ва бу учрашув ҳақиқий спектаклга айланганди. Ўшанда «Тоттенҳэм» 5:3 ҳисобида ғалабага эришган. Ҳозир "шпорлар"да турнир жадвали пешқадамига яна бир бор зарба бериш имкони мавжуд. Конте шогирдлари мавсум давомида ғалабали серия қайд этишга жуда яқин турибди. Бу учрашувда «Челси» ғалаба қозонса, "Арсенала"-2002 рекордини янгилайди. Аммо бу осон бўлмайди: «Челси» бир таркиб билан ўйнамоқда ва футболчилар толиқишган. Биринчи даврада Антонио Конте жамоаси бир қатор ўйинларда омад туфайли ғалабага эришди. Айнан Лондон дербисида ҳам «Тоттенҳэм» биринчи бўлиб ҳисобни очганди аммо ўйин давомида устунлик бой берилди. Ҳозир Почеттино шогирдларида қасос олиш имконияти мавжуд. Жамоа бу мавсумда ўз уйида ўтказган учрашувларида мағлуб бўлмаган. Маурисио Почеттино шогирдлари жуда юқори спорт формасида, жамоа кетма-кет ғалабалар қайд этмоқда. Жамоаларнинг чемпионат доирасида  «Уайт Харт Лейн» стадионида кечган 10 учрашувида «Челси» атиги бир марта ғалаба қозонган. Прогноз - 1:1.

Кўпроқ янгиликлар