Буюк Британия бош ғазначиси Дэвид Гоэк 1 фунт стерлинглик қийматга эга янги танга 28 мартдан бошлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда CNN Money хабар бермоқда.

«Бу тарихий кун бўлади. Аввалги тангани 1983 йилда муомалага киргандик», - деди амалдор.

Янги танга 12-бурчакли шаклда бўлиши билан ажралиб туради. Шунингдек, унда голографик қўшимча ҳам бўлиб, бу тангани сохталаштиришдан сақлайди. Бу эса жуда муҳим, сабаби шу қийматдаги тангаларнинг тахминан 3 фоизи қалбакидир.

Бундан ташқари, у икки турдаги металлдан иборат. Бироқ оддий фуқаролар тангани тўлов терминаллари ва савдо автоматларида ишлатиб бўлмаслигидан норози бўлишмоқда.