Дунёнинг энг бадавлат 10 блогери рейтинги тақдим этилди

Lifestyle 02 Январь 2017 23180

Аксарият кишилар блогларни суратлар билан бўлишиш, баъзан эса фикр алмашиш усули деб билишади, бироқ шундай инсонлар борки, улар учун блоглар пул ишлаш усулидир. Албатта, сўнгги пайтларда блогерлар сони жуда кўпайиб кетди, бироқ баъзи блогерларнинг шу иш орқасидан топаётган пули йирик корпорацияларнинг топ-менежерлариникидан қолишмайди. Trendymen дунёнинг энг бадавлат 10 блогери рўйхатини тақдим этди. 

Мэтт Маршалл 
Venture Beat

Мэтт Маршалл ўзининг блогерлик карьерасини 2006 йилда бошлаган, ўшанда у Venture Beat номи остидаги сайтни ишга туширган. Ушбу сайтда технология олами, молия ва у билан боғлиқ барча нарсаларга оид янгиликлар билан танишиш мумкин эди. Мазкур ахборот блоги ўз ўқувчилари, жумладан бошловчи тадбиркорлар учун кўплаб қадрли маълумотлар ҳамда инвестициядан қандай пул ишлашга доир турли усулларни таклиф қилди.

Жейк Добкин
Gothamist

Дунёдаги энг таниқли блоглардан бирининг биргина шаҳарда рўй бераётган ҳодисалар ҳақида сўз юритиши ғалати кўриниши мумкин. Бироқ Нью-Йорк кичик шаҳар эмас, Gothamist Катта олманинг ҳаёти ҳақида батафсил сўз юритиб, тез оммалашиб кетди. Gothamist дунёнинг 13 шаҳрида ўз бўлимларини очиб, таъсир доирасини кенгайтирди. Бугунги кунда Gothamist асосчиси Жейк Добкин ўзининг онлайн-лойиҳаси орқали бир ойда 110 минг долларга яқин пул ишлайди.

Жина Трапани
Lifehacker

"Лайфхак" сўзи бир неча йил илгари «Lifehacker» лойиҳасини ишга туширган аёл туфайли бизнинг лексиконимизга кириб келди. Кундалик ҳаётда қўллаш мумкин бўлган маслаҳатлар шу қадар оммалашиб кетдики, бугун мана шу ажойиб блог асосчиси ойига 100 минг доллардан ортиқ пул ишламоқда ва шу билан бир вақтда қўшимча даромад олиб келувчи сайд-лойиҳаларни ривожлантирмоқда.

Коллис Таед
TutsPlus

Маърузалар, вебинарлар ва таълимнинг муқобил усулларига бағишланган TutsPlus майдони ўқувчиларни софт янгиликларидан бохабар қилади, янги дастурларни ўзлаштиришга ёрдам беради. TutsPlus нафақат онлайн-таълим билан шуғулланади, у ҳатто босма дарсликлар чиқаради. Бу эса сервис асосчисига бир ойда 120 минг доллар ишлаш имконини беради. 

Тимоти Сайкс
www.timothysykes.com

Тимоти Сайкс атиги 21 ёшлигидаёқ хэж-фондларда муваффақиятли шартномалар тузиб, миллионерга айланган. У ҳеч қандай молиявий қийинчиликсиз "Уолл-Стрит бўрилари" фильмининг бош қаҳрамонларидан бири бўлди. Кейин эса ўз блогини очишга қарор қилди - молиявий бозорларда бойиб кетишни истовчи миллионлаб кишилар унинг блогини кузатиб боришади. У блогини юритишдан 150 минг долларга яқин пул топади ҳамда уни омадли сармоялари билан кўпайтиради.

Виталий Фридман
Smashing Magazine

Smashing Magazine дизайнер ва ишлаб чиқарувчилар оламидаги энг таниқли блог ҳисобланади. Бу ерда веб-дизайнер бўлишга қарор қилганлар учун сўнгги янгиликлар, маслаҳатлар, дарсликлар ва ажойиб гидлар мавжуд. Ушбу жуда фойдали сайтнинг асосчиси - Виталий Фридман. У биргина реклама баннерларининг ўзидан 190  минг доллар топади. 

Марио Лавандейра
Перец Хилтон

2005 йилда фаолиятига старт берган Марио Лавандейра ёки Перец Хилтон ўз блогини мисли кўрилмаган даражада ривожлантирган локомотивга айланди. Юлдузлар ҳаётининг  сир-асрорлари шу қадар машҳурки, Марио Лавандейра ҳар ой улардан 450  минг доллар ишлаб олади. 

Пит Кашмор
Mashable

Дунёдаги энг нуфузли ва энг кўп тақдирланган Mashable сайти ижтимоий медиа, бизнес-нашрлар ва кўнгилочар портал мажмуи ҳисобланади. Ушбу блогнинг асосчиси ва бош директори Пит Кашмор мазкур ажойиб лойиҳага  Шотландияда, атиги 19 ёшида старт берган ва бир неча йил ўтгач, миллионерга айланган. Mashable Питга ойига 600  минг доллар олиб келади. 

Майкл Аррингтон
Techcrunch

TechCrunch қатъий АТ-саноатига йўналтирилган бўлиб, у ўз соҳасида энг яхшиси бўлишга ҳаракат қилади. TechCrunch  илм-фан, профиль компанияларнинг ишга тушиши, янги гаджетлар ва улкан технологиялар оламига оид янгиликлар билан бўлишади. Майкл Аррингтон уни вақтинчалик саҳифа сифатида ишга туширган, лекин охир-оқибат шу сайт орқасидан "Кремний водийси даҳоси" номини олди. Ҳозирда у бир ойда 800 минг доллар ишлаб топади. 

Арианна Хаффингтон
Huffington Post

Huffington Post - тўлақонли медиа, у атиги икки йил ичида муаллифлик блогидан дунёнинг энг машҳур сайтлари қаторига қўшилишга муваффақ бўлди. Блогнинг ойлик даромади 2,3 миллион долларга тенг, шунинг учун сайт асосчиси ва раҳбари Ариана Хаффингтон сайёранинг энг бадавлат блогери сифатида эътироф этилади. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30437 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43437 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1540 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 411 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3223 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1123 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3531 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1894 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2804 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 4025 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар