Германия Суриянинг келажагини Асад билан тасаввур қила олмаслигини маълум қилди

Жаҳон 02 Январь 2017 5861
Фото: ТАСС

Сурия президенти Башар Асаднинг сиёсий келажаги масаласи Остонада бўлиб ўтадиган музокара мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида ГФР ТИВ вакили Мартин Шефер маълум қилди. 

"Бизнинг нуқтаи назаримизда Россия, Эрон ва Туркия томонидан эълон қилинган, яқин ҳафталар ичида Сурия ҳукумати ва мухолифат вакилларини бир жойда тўплаши режалаштирилган учрашув БМТ шафелиги ва ҳамкорлигида ўтказилиши муҳим", - дея таъкидлади Шефер. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу жараёнда асосий воситачи -  БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура бўлиши керак. 

Шефер шунингдек Суриядаги ўтиш жараёнида Асаднинг иштирок этиши мумкинлигини айтди ва шу ўринда, Берлин Суриянинг келажагини Асад билан тасаввур қила олмаслигини маълум қилди. 

 

Кўпроқ янгиликлар