Хитойда 2,3 минг йиллик қилич топилди

Жаҳон 02 Январь 2017 7647

Хитойлик археологлар мамлакатнинг Хэнань вилоятидаги қабрлардан бирида ёши тахминан 2300 йил бўлган, яхши ҳолатда сақланиб қолган қилични топишди. Бу ҳақда Хитой халқаро радиоси хабар берган.

Унга кўра, қилич Синьян шаҳридаги қадимий қабрда аниқланган. Хитой халқаро радиоси томонидан тақдим этилган видеода қилич қандай чархланган бўлса, шундайлигича турганини кўриш мумкин. Шунингдек, унинг қини ҳам аниқланди.

Тахминларга кўра, топилма Жанг қилаётган подшоликлар даврига тегишли бўлиб, у эрамиздан аввалги 475 йилдан эрамизнинг 221 йилига қадар давом этган.

Кўпроқ янгиликлар