Одил Аҳмедов Хитойга етиб борди ва «Шанхай СИПГ» мухлислари томонидан кутиб олинди.

Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитойга учиб борган ва уни маҳаллий мухлислар катта тантаналар билан кутиб олишган.

Одил Аҳмедовнинг Хитойдаги агенти Ли Фенг, «Шанхай СИПГ» вакиллари, жамоанинг ашаддий мухлислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари гулчамбарлар билан қарши олишган.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубидан «Шанхай СИПГ»га 7 миллион еврога трансфер қилинган. Шартномага кўра, у янги жамоасида 3 йил давомида 4 миллион евродан йиллик маош олади.