Интернетда болаларнинг суратларини жойлаш уларга зиён етказиши мумкин

Жамият 02 Январь 2017 5908
Фото: fashionztrend.com

Бугунги кунда интернетда болаларнинг суратларини жойлаш одат тусига кирмоқда. Баъзилар ҳатто ҳали дунёга келмаган фарзандининг УТТ суратларини ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлайди. Бироқ Сидней университети психологи Жоан Орландонинг сўзларига кўра,  болаларнинг суратларини интернетга жойлаштириш муайян даражада хавф туғдириши мумкин. ABC News нашри шу ҳақида маълум қилди. 

Бугунги кун болалари бундай суратларга тушишга ўрганиб ҳам қолишган. Статистикага кўра, Ғарбда 5 ёшгача бўлган ҳар бир боланинг интернетда ўртача 200 сурати бор. 

Беш йилда мингта сурат - жуда кўп. Фотоархив рақамли шахсни шакллантиради - ота-она "юлдузча"нинг имидж мейкерлари вазифасини ўтайди ва баъзан болада йўқ бўлган фазилатларни кўрсатишга ҳаракат қилади. 

Кўпинча ота-она учун кулгили туюлган сурат боланинг руҳиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, 12 ёшли боланинг синфдошлари ижтимоий тармоқда унинг ноқулай вазиятдаги суратини кўриб қолса, бу боланинг психологиясига зиён етказиши мумкин. 

Бундан ташқари, кичик пайтиданоқ ижтимоий тармоқларда  суратлари юкланган болаларда интернетдаги "лайк" ва изоҳларга тобеълик пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кичик ёшли болакайларнинг суратлари ўсмирларнинг суратларига қараганда кўпроқ фойдаланувчиларга ёқиши исботланган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар