Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти, Шахан посёлкасида кўп қаватли уй қулаши оқибатида ҳалока бўлганларнинг ва жароҳатланганларнинг оилаларига бюджетдан ёрдам ажратилади. Бундан ташқари, ҳокимият ҳалок бўлганларнинг дафн маросимини ўтказиш харажатларини зиммасига олган.

Маълум қилинишича, ҳокимият томонидан ҳалок бўлганлар учун 1 миллион тенгедан, жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар учун 500 минг тенгедан маблағ ажратади.

Шунингдек, ҳалокат оқибатида етказилган моддий зарар ҳисоблаб чиқилади. Шунга кўра, компенсация маблағлари ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Қарағанда вилояти, Шахан посёлкасида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 2 киши жароҳатланди.