Хитой Суперлигаси легионерлар сонини чеклайдиган бўлди.

Маълум қилинишича, 2018 йилдан бошлаб жамоалар фақат 4 нафар легионер билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади. Улардан бир нафари Осиё қитъасига кирувчи давлат фуқароси бўлиши шарт ҳисобланади. 

Айни пайтда Хитой клублари 5 нафар легионерни мавсум учун қайдномадан ўтказиши мумкин.

Бу ўзгаришни 2017 йилдан бошлаб амалга киритиш режалаштирилган, бироқ клублар бу қарорга қаршилик кўрсатишганди.