«Манчестер Юнайтед» шу йилнинг ёзида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан Антуан Гризманн ва Сауль Ньигесни сотиб олмоқчи.

The Times хабарига кўра, «матрасчилар» жамоаси билан яқиндагина шартномаларини узайтирган бу футболчиларни харид қилиш учун инглизлар жамоаси 145 млн фунт тўлашига тўғри келади. Аммо «қизил иблислар» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо бу футболчилар ҳар қандай харажатни оқлашига ишонч билдирмоқда.

Португалиялик мутахассис элита жамоалар қаторига қайтиш учун «МЮ» яна 4-5 нафар дунё даражасидаги футболчиларни харид қилиш керак деб ҳисоблайди.