Смартфонларга мўлжалланган WhatsApp мессенжерини эскирган гаджетларда ишлатиб бўлмайди, деб хабар беради Daily Express нашри дастур яратувчиларига таяниб. 

Иловани iPhone 3GS, Windows Phone 7 мобил ускуналари ва Android операцион тизимининг 2.1 ва 2.2 нусхалари бўлган телефонларда ҳам ишлатиб бўлмайди.

"Бу гаджетлар тарихимизнинг муҳим қисми эди, бироқ бизнинг иловада пайдо бўладиган янги, қўшимча имкониятларни қўллаб-қувватлай олишмайди", - дея таъкидлаб ўтишган ишлаб чиқарувчилар.