2 январда Москвага АҚШдан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар самолёти етиб келди.

29 декабрда АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти "сайловларга аралашув" ва Россияда ишловчи "америкалик дипломатларга босим ўтказилиши" туфайли Россиянинг 9 та муассасаси, компаниялари ва жисмоний шахслари, Бош разведка бошқармаси ва Федерал хавфсизлик хизматига нисбатан санкциялар киритганди. Шунингдек, россиялик дипломатларга Россиянинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонаси "дала ҳовлилари" деб аталувчи иккита турар жой мажмуасига ва Россиянинг дипломатик мулки ҳисобланувчи Вашингтондаги элчихонасига кириш тақиқлаб қўйилди. Бундан ташқари, 35 россиялик дипломат персона нон-грата деб эълон қилинган.

Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин америкалик дипломатларни чиқариб юбормасликка қарор қилган. Путин Обама маъмуриятининг бу нодўстона қадамларини "Россия-АҚШ муносабатларига путур етказишга қаратилган иғвогарлик" деб атаган.