Тошкентда хонадонларни тунаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Жамият 02 Январь 2017 17640
Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида узоқ вақт давомида хонадонларни тунаш билан шуғулланган икки нафар шахс қўлга олинди. “На посту” газетасининг билдиришича, Миробод туманида яшовчи Ҳамид Жўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) пойтахтнинг уч тумани – Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида жиноий ҳаракатларни амалга ошириб, бир неча хонадонларга ўғирликка тушган. 

Жўраев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан жиноят жойида ашёвий далил билан қўлга олингач, унинг ҳамтовоғи ҳам ошкор бўлди. Маълум бўлишича, у Миробод туманида истиқомат қилувчи Зоҳид Фаттоҳов экан. Унинг хонадони кўздан кечирилганда, жиноятларни амалга оширишда фойдаланилган асбоблар: эшик калитлари, ўткир жағли омбир, қисқич, отвёрткалар ва қўлқоплар топилган. 

Шунингдек, Фаттоҳовнинг хонадонида тарозилар, заргарлик буюмлари ва йирик пул маблағлари борлиги аниқланган. 

Жиноятчилар тегишли тартибда жазога тортилди.

Кўпроқ янгиликлар