Туркияда сўнгги ойларда 40 мингдан ортиқ киши қўлга олинди

Жаҳон 02 Январь 2017 4389
Фото: belsat.eu

Туркияда 15 июлда содир этилган ҳарбий тўнтарув ҳаракатидан кейин бошланган тергов доирасида мамлакат суд органлари томонидан 41 326 нафар кишини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарилган. Дастлаб 103 850 киши Фатҳуллоҳ Гулен террорчи оқимига алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинган бўлган. Бу ҳақида Анадолу агентлиги хабар берди. 

Туркия адлия вазирлиги маълумотига кўра, тергов доирасида қўлга олинганларнинг 10 265 нафари уларнинг террорчи ҳаракатларга алоқадорлигини тасдиқловчи далилларнинг йўқлиги туфайли озод қилинган. 

Озод қилиниб, ўз лавозимига қайта тикланганлар орасида бир губернатор, тўрт нафар губернатор ёрдамчиси, 1 066 ҳарбий хизматчи, 583 нафар полиция ходими, икки  маҳаллий бошқарув органи раҳбари, 158 судья ва прокурорлар, Судья ва прокурорлар олий кенгашининг (HSYK) икки аъзоси, бир  Давлат кенгаши аъзоси ва саккиз нафар Туркия Олий суди ходими бўлган. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар